Зеленский комикс қаҳрамонига айланди

Олам 9462
image

Американинг “TidalWave Productions” комикслар нашриёти студияси Украина Президенти Владимир Зеленский ҳақида инглиз тилида комикс чиқарилишини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“TidalWave Productions” машҳур сиёсий комикслар туркумига Владимир Зеленскийнинг таржимаи ҳоли қўшилганини ғурур билан эълон қилади... “Political Power: Volodymyr Zelensky” (Сиёсий ҳокимият: Владимир Зеленский) 18 майдан бошланади”, дейилади студия сайтида.

Қайд этилишича, комикс савдосидан тушган маблағнинг бир қисми Халқаро Қизил Хоч қўмитасига ўтказилади.

22 саҳифали комикс ҳам босма, ҳам электрон форматда тақдим этилиши кутилмоқда.

 

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 185
Рейтинг: 3
t
×