Зеленский халқини огоҳлантирди
Олам
−
26 Август 2022
17796Яқинлашиб келаётган қиш мавсуми газ нархининг юқорилиги сабабли Украина тарихидаги энг қийин мавсум бўлади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский украиналикларга қилган мурожаатида айтиб ўтган.
“Украина энергетика масалаларида ҳамкорлари билан яқиндан ишламоқда. Украина ҳукумати, давлат компаниялари жорий қиш мавсумидан ўтишга тайёр бўлишимиз учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда, бироқ ушбу қиш ҳақиқатан ҳам тарихимиздаги энг қийин мавсум бўлади”, дейди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, “Россия гази шантажи” туфайли Европада газ нархи минг куб метр учун 3300 доллардан ошиб кетган.
“Россиянинг Европага қарши сиёсати ҳақиқатан ҳам ҳалокатли, аммо стратегик нуқтаи назардан Россия учун фойдали. Европа энергетика бозорида Россиядек бошқа ўйинчи бўлмайди”, дейди Зеленский.
Украина раҳбари "жорий қиш мавсумида қийинчиликларга чидашга ва ҳамкорлар билан биргаликда барча зарур саъй-ҳаракатларни қилишга" чақирган.
LiveБарчаси