Зеленский Карлсонга интервью бераётгани рад этилди

Олам

image

Украина раҳбари идораси Президент Владимир Зеленскийнинг америкалик журналист Такер Карлсонга интервью бераётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда Украина Президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров Facebook'даги саҳифасида ёзди.

“Жаноб Такер Карлсон ФХХдаги манбаларини диққат билан текшириши керак. Украина Президентининг жадвали бутунлай бошқача, Такер Карлсон эса у ерда йўқ”, дейди Никифоров.

Маълумот учун, 9 февраль куни Такер Карлсон Россия Президенти Владимир Путин билан интервью эълон қилган. Суҳбат Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар, Украинадаги можаро, шунингдек, Россия томони ва НАТО ўртасидаги алоқаларга бағишланди.

Журналистнинг тушунтиришича, америкаликлар Россия ва Украинада нималар бўлаётганидан бехабар экани сабаб у Россия Президенти билан интервью қилишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Такер Карлсон Владимир Зеленский суҳбатга рози бўлганини эълон қилганди. Унинг таъкидлашича, унинг жамоаси Украинадаги жанговар ҳаракатлар бошиданоқ икки йил давомида бу суҳбатга эришишга ҳаракат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made