Зеленский Канада бош вазири билан нимани муҳокама қилганини айтди
Олам
−
04 Январь 2023
4272Владимир Зеленский Канада бош вазири Жастин Трюдо билан Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram'даги саҳифасида ёзди.
"Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан мазмунли суҳбат ўтказдик. Биз таҳдидлар ва фронтдаги вазият кучайиш хавфи олдида Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни муҳокама қилдик. Мен Канада давлатимизни кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирдим. Тинчлик формуласини амалга ошириш бўйича қадамлар ҳақида келишиб олдик", деб ёзди Зеленский.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина расмийлари феврал ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан воситачи сифатида “тинчлик саммити” ўтказишни исташини айтганди. Гутерриш идораси у фақат барча томонлар, жумладан, Россия розилиги билан воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган. Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, ҳозирча Украинанинг "тинчлик режаси" мавжуд эмас ва Россия Федерацияси ҳудуди ҳамда унинг янги ҳудудлари билан бугунги воқеликни ҳисобга олмайдиган "тинч" режа бўлиши мумкин эмас.
3 январь, сешанба куни Голландия бош вазири Марк Рютте унинг мамлакати “Украинага урушда ғалаба қозониши” учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.
Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Риши Сунак 3 январь, сешанба куни Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Лондон узоқ муддатда Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 4 январь куни россиялик мавқедоши Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан алоҳида-алоҳида телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилганди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси