Зеленский Қримни қайтариш ва НАТОга аъзо бўлиш стратегиясини маъқуллади
Олам
−
26 Март 2021
4992Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХХК) мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлик стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бундай ҳужжат биринчи марта Украинада тайёрланган.
“Стратегия мудофаани режалаштириш тўғрисидаги ҳужжат бўлиб, унинг мақсади мудофаа соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш ва ҳарбий, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳаларида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш йўлларини аниқлашдир”, дейилади хабарда.
Ушбу стратегияни амалга ошириш, таъкидланишича, Украинанинг Евроатлантик маконга қўшилиши ва НАТОга аъзо бўлишига ёрдам беради. Бундан ташқари, стратегия давлат сиёсатининг мақсадлари ва устувор йўналишларини, шу жумладан “Россия томонидан Украина ҳудудининг бир қисмини вақтинча босиб олиш”ни тугатишни белгилайди.
Шунингдек, стратегия Украинанинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик операцияларида фаол иштирок этишини назарда тутади.
LiveБарчаси