Зеленский G20 саммитига бориши шартини айтди

Олам 10164
image

Ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитига Россия Президенти Владимир Путин борса, Украина Президенти Владимир Зеленский унда иштирок этмайди.

Киевдаги брифингда Зеленский журналистларнинг саволига жавоб берар экан, G20 нинг бошқа аъзолари иштирокини кузатмаслигини айтди.

“Менинг ва Украинанинг шахсий позицияси шундан иборат эдики, агар Россия Федерацияси раҳбари иштирок этса, Украина қатнашмайди”, деди Зеленский.

Шу билан бирга, Президент Зеленский Украина бўлажак саммитга тайёргарлик кўраётганини қўшимча қилди.

У бугун Индонезия Президенти билан саммитга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилганини ҳам эслатди.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун бизни яна таклиф қилишди. Кўрамиз, саноқли кунлар қолди”, дейди Зеленский.

Навбатдаги G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Таклиф этилган давлатлар орасида, хусусан, Украина ҳам бор. Саммит кун тартибида тинчлик, саломатлик, рақамли трансформация ва барқарор энергияга ўтиш каби масалалар бор.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 499
Рейтинг: 3
t
×