Зеленский дунёдаги энг зўр савдогар – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина раҳбари Владимир Зеленскийни “дунёдаги энг яхши савдогар” деб атади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Трампнинг таъкидлашича, Зеленский АҚШга ташриф буюрганида қуруқ кетмайди, аксинча, доим қанчадир сумма олиб кетади.

“Менимча, у энг яхши савдогар, мендан анча яхши. Зеленский Вашингтонга келганида ҳар сафар 100 миллиард доллар, яна 100 миллиард, яна 500 миллиард олиб кетади. Охирги сафар эса атиги 60 миллиард олди”, деган Оқ уй раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг конгресс аъзолари Зеленскийдан норози.

“Конгрессдагилар бу пуллар қаерга кетаётганини сўраяпти. Биз эса фақат чеклар ва нақд пул юборяпмиз. Улар қаерда?” деган Трамп.

Маълумот учун, АҚШнинг собиқ ҳукумат аъзолари 2022 йилнинг февраль ойида Россия ва Украина ўртасидаги можаро бошланганидан кейин Киевга 113 миллиард долларга яқин ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, президент бўлишидан олдин ҳам Трамп баёнотларининг бирида Зеленскийни “тарихдаги энг яхши савдогар” деб атаганди ва агар яна ҳокимиятга келса, Украинага ёрдам беришда бошқа сиёсат юритишини билдирганди. Унинг таъкидлашича, аввалги АҚШ маъмурияти (Жо Байден бошчилигида) Украинага ҳаддан ташқари кўп пул берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг