Зеленский девонида Россияда Путин ҳокимияти қачон ағдарилиши айтилди

Олам 23873
image
-

Ғарб давлатларининг мислсиз санкцияларига дучор бўлган Россия таҳлилчилар тахмин қилганидан кўра чидамлироқ эканини кўрсатди. Бундай фикрни Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович “Best Radio Israel”га берган интервьюсида билдирди.

“Путин режимида муаммолар бор, аммо ҳозирча улар оддий фуқарога унчалик кўринмайди. Россия Федерацияси қулаши мумкин ва ҳатто бу реалликдир. Лекин бу кўпчилик истагандек тез бўлмайди”, дейди у.

Арестовичнинг фикрича, агар “ҳаммаси шу тарзда давом этса, Путин режими қулашига яна бир ярим-икки йил вақт қолган”.

“Энг реал сценарий – элитанинг бўлиниши. Оммабоп тартибсизликлар бўлиши даргумон. Гарчи ҳудудларда марказдан норозилик кучаймоқда. Келажакнинг йўқлиги замонавий Россияни ўлдиради. Кремлнинг реал бўлмаган режалари учун тубсизликка сакраш режимни қулашига олиб келади”, дея хулоса қилган Арестович.

Аввалроқ россиялик мухолифатчи журналист Александр Невзоров Литва Россиянинг парчаланишини бошлашини башорат қилган эди.

Маълумот учун, Путин 1999 йилдан бери Россияда ҳокимиятни қўлида тутиб турибди. У яна икки марта Президент этиб сайланиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 926
Рейтинг: 3
t
×