Зеленский “Буча қирғини”дан кейин Россия билан музокаралар қандай кечишини айтди
Олам
−
05 Апрель 2022
13188Буча фожиасидан кейин Россия билан музокаралар ўтказиш жуда қийин бўлади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский айиб ўтди.
“Ҳаммамиз, шу жумладан мен ҳам музокаралар ўтказиш имкониятини қийинчилик сифатида қабул қиламиз. Қийинчилик ички, биринчи навбатда, ўзига хос, инсонийдир”, дейди у бутун Украина телемарафони доирасида намойиш этилган украиналик журналистларга берган интервьюсида.
Президентнинг сўзларига кўра, давлат ичида яна бир қийинчилик бўлади, чунки ҳамма Россия ҳарбийлари қилган ишни кечириб бўлмаслигини тушунади. Ҳар бир бундай фожиа, ҳар бир бундай Буча муайян музокараларда қўлингизга уради.
“Шунчаки келинг, бугун ҳеч нарса ҳақида гапирмайлик дейиш энг осон позиция. Энг қийини, улар нима қилганини айтиш, уларни душман сифатида тан олиш ва шу билан бирга ушбу учрашувда ўз ҳудудларини йўқотмасдан чиқиш йўлини топишдир”, дейди Зеленский.
Буча ва бошқа шаҳарлардаги жиноятларни тергов қилишни тезлаштириш тарафдори эди.
“Бу жараённи Европа учун ҳам чўзиш фойдасиз, чунки улар етарлича далиллар борлигини ва афсуски, далиллар фақатгина кўпайишини кўришмоқда”, дейди Президент.
Аввалроқ Зеленский расмий Киев Буча шаҳридаги воқеаларнинг тўлиқ ва ошкора тергов қилинишидан манфаатдор эканини айтганди.
“Буча қирғини”
Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.
Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.
2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.
Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.
Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.
Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.
LiveБарчаси