Зеленский билан учрашган Эрдўғанга Путин телефон қилгани йўқ – Песков 

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украина етакчиси Владимир Зеленский билан Истанбулда музокаралар ўтказган туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳали қўнғироқ қилмади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Журналистлар “Бундай телефон суҳбати аллақачон бўлиб ўтганми ёки яқин келажакдами” мазмунида савол берган.

"Ҳали эмас", дея жавоб берган Кремль вакили. 

Шунингдек, у Россия ва Туркия етакчилари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида мулоқот бўлиши мумкинлиги, аммо аниқ саналар ҳали аниқ эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрдўған ва Зеленский Истанбулда музокара ўтказган эди. Уларнинг асосий мавзулари орасида НАТОнинг Вилнюсдаги саммити олдидан икки давлат позицияларини мувофиқлаштириш, Украина хавфсизлиги кафолатлари, дон битими, корхоналар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бўлган. Ушбу музокаралардан сўнг Эрдўған келаси ойда Путин билан учраши мумкинлиги, “келгуси даврда” улар телефон орқали алоқаларни давом эттиришини айтди. Кремл ҳам Истанбул музокаралари натижаларини яқиндан кузатиб борганини қайд этиб, Путин ва Эрдўған ўртасидаги алоқаларни истисно этмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған Зеленский Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг