Зеленский Беларусь телевидениесида масхара қилинди

Олам 9117
image

Беларуснинг STV давлат телеканали журналисти Юлия Артюх Украина Президенти Владимир Зеленскийни масхара қилди, у Президент тўғрисидаги фикрларни “Янгиликлар 24” дастурида айтиб ўтган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Журналистнинг таъкидлашича, Украина халқи “озиқ-овқат излаш учун ахлат қутиларида юрибди”, Зеленский эса “ҳашаматли кабинада ўтиради”. Артюхнинг сўзларига кўра, бу – “Украина раҳбарининг асосий вазифаларидан бири”.

Аввалроқ Украинанинг биринчи президенти, Киевнинг Донбассдаги алоқа гуруҳидаги вакили Леонид Кравчук Беларусь Россиянинг “лаганбардори” эканини айтганди.

Бунга жавобан Беларусь парламенти депутати Олег Гайдукевич украин сиёсатчиларидан Минскни қарам сиёсатда айблашни эшитиш кулгили эканини таъкидлаган, чунки унингча, Киев қарорлари АҚШ ва Европа Иттифоқи таъсирида.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3
t
×