Зеленский Беларусь чегарасига борди
Олам
−
19 Апрель 2023
7881Бугун, 19 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Беларусь ва Польша билан чегарани кўздан кечириб, чегарачиларга Россия босқинидан кейин мамлакатни ҳимоя қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Зеленскийнинг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.
Украина раҳбари Telegram-каналига мамлакат шимоли-ғарбидаги Волинь вилоятидаги дарё бўйида тиканли сим билан ўралган ўрмонда чегарачилар билан учрашгани акс этган видеони ҳам жойлаган.
“Бугун чегарачиларга давлат чегарасини ҳимоя қилганликлари учун миннатдорчилик билдириш мен учун шарафдир. Мен сиз Бахмутни ушлаб, у ерда қанчалик қаттиқ туриб олганингизни биламан”, деб ёзган Зеленский чегарачиларга мурожаат қилиб, уларга мукофотларни топшираётгани акс этган кадрлар остида.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган учрашувда чегарани ҳимоя қилиш чораларини муҳокама қилгач, Зеленский Украина Беларусь билан чегарада ҳамма нарсага тайёр бўлиши кераклигини айтганди. Бироқ Киев ҳалигача бу ерда баёнотлардаги пўписалардан кўра қудратлироқ нарсага дуч келмади.
Лекин бир нарсани унутмаслик керакки, ўтган йилнинг февраль ойида Россия Украинага кенг кўламли бостириб кириши учун Беларусдан фойдаланган, ўтган ой эса Президент Владимир Путин Россия ўзининг яқин иттифоқчиси ҳудудига тактик ядро қуролларини жойлаштиришини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳрига бориб, у ердаги Украина қўшинларининг илғор позицияларини кўздан кечирганди.
LiveБарчаси