Зеленский Байден билан учрашиш учун АҚШга бораётганини тасдиқлади
Олам
−
21 Декабрь 2022
3826Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Жо Байден билан музокара ўтказиш учун АҚШга йўл олди. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Украина Президенти Twitter’да ёзди.
“Украинанинг чидамлилиги ва мудофаасини кучайтириш мақсадида АҚШга йўл олдим. Биз АҚШ Президенти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиламиз”, деб ёзган Зеленский.
Аввалроқ, CNN телеканали Владимир Зеленский АҚШга йўлга чиққани, у Байден билан музокара ўтказиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ ушбу хабар расмий Киев ва Вашингтон томонидан тасдиқланмаганди.
Владимир Зеленский ташриф давомида АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бу Украина раҳбарининг Россия-Украина уруши бошланганидан бери биринчи хорижий ташрифидир.
LiveБарчаси