Зеленский АҚШдан замонавий танк, ЗРМ ва авиация техникалари сўради
Олам
−
29 Октябрь 2022
5057Президент Владимир Зеленский АҚШдан Украинага Patriot зенит-ракета мажмуалари, Abrams танклари ва самолётларини беришни сўрамоқда. Бу ҳақда у Йел университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан суҳбат чоғида маълум қилди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина учун ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа масалалари энг долзарб ҳисобланади, чунки 10 октябрдан бери Россия Украинага қарши Эронда ишлаб чиқарилган 400 та камикадзе дронларни, 24 февралдан бери эса минглаб рус ракеталарини учирди.
“Улар, биринчи навбатда, халқимизни хориждан ватанига қайтмасликка мажбур қилмоқда. Биз учун эса оилаларнинг қайтиши, болаларнинг қайтиши, болаларнинг мактабга, университетларга бориши жуда муҳим. Ва бу жуда муҳим. Бунинг учун биз уларни ҳимоя қилишимиз керак. Ва ҳаво ҳужумидан мудофаа устувор вазифадир”, дейди у.
Президент АҚШ сенаторларининг Украинага Американинг Patriot зенит-ракета мажмуалари керакми деган саволига ҳам жавоб берди.
“Очиғини айтаман, агар сиз бизга Patriot’ларни берганингизда, мен уларни олиш учун ўзим борган бўлардим. Биз учун бу устувор вазифа. Ва ростини айтсам, ҳар қандай ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлар жуда муҳим. Улар халқимиз ҳаётини сақлаб қолади”, дейди Зеленский.
Шу билан бирга, Президент Қўшма Штатлар Украинага халқаро ҳамжамият томонидан ёрдам кўрсатиш тенденцияларини белгилаб берувчи етакчи эканлигини қўшимча қилди.
“Бизда 155 миллиметрли артиллерия йўқ эди, Америка Қўшма Штатлари берди, шундан кейин Европа давлатлари бизни қўллаб-қувватлай бошлади. Шундан сўнг, япи реактив ҳужум тизимлари муаммоси туғилди. Қўшма Штатлар бу имконият ойнасини очди ва баъзи Европа давлатлари уни қўллаб-қувватлади. Кейин – танклар масаласи. Афсуски, АҚШ бизга танк бермади. Биз Abrams’ларнини олишни жуда хоҳлардик. Ва агар шундай имконият бўлса, биз айнан қайси европаликлар бизга зирҳли транспорт воситалари ва бошқа танкларни қўшиши мумкинлигини биламиз. Биз сизга шу масалада мурожаат қиламиз”, дейди Зеленский.
Президент, шунингдек, урушнинг биринчи кунлариданоқ Украина осмонини ёпишни сўраганини эслатди.
“Ва бу ҳаво мудофааси, ракетага қарши мудофаа ва авиация. Бизга айнан шу этишмаяпти. Осмонимизни ҳимоя қилишга ёрдам беринг”, дея хулоса қилган Зеленский.
LiveБарчаси