Зеленский 45 ёшга тўлди!
Олам
−
25 Январь 2023
11787Бугун, 25 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский 45 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан QALAMPIR.UZ Зеленский ҳақидаги муҳим маълумотларни қисқача тарзда эслатиб ўтади.
Шахсий хаёти, оиласи
Владимир Зеленский 1978 йилнинг 25 январида Кривой Рог (Украина СССР ҳудуди) шаҳрида туғилган.
Отаси - Александр Зеленский дастурчи, техника фанлари доктори, профессор, Кривой Рог иқтисодиёт интитутининг информатика кафедраси мудири лавозимида ишлаган.
Онаси - Римма Зеленская эса 40 йил давомида муҳандислик қилган.
Владимир Зеленский президентликка қадар таниқли телебошловчи, қизиқчи, режиссёр ва продюссер сифатида танилган эди.
Бироқ, 2017 йилда “Квартал-95” студияси юмористлари “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сиёсий партияни рўйхатдан ўтказилганидан сўнг унга аъзо 41 ёшли Зеленский сиёсатчи сифатида майдонга кирди.
Сиёсатга кириб келиши
2019 йил 1 январда эса Зеленский Украина бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Унинг бу гапи даставвал ҳазил сифатида қабул қилинди, лекин 21 январда комик актёр Украинанинг Марказий сайлов комиссиясига ўз ҳужжатларини топширганидан кейин унинг бу қарори ҳазил эмаслиги маълум бўлди.
Сайлов натижалари эса кутилганидан кўра анча ижлобий бўлди. Биринчи сайлов якунлари бўйича Зеленский биринчи поғонага чиқди. Бунда уни украиналик олигарх Игорь Коломойский томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Кўп ўтмай Зеленскийнинг партияси сайлов кампаниясига жами 5,5 миллион доллар сарфлагани очиқланди.
Зеленскийнинг сайлов олдидан берган ваъдалари
Президентликка номзод Украина фуқароларига фақат бир муддат – 5 йил президентлик лавозимини эгаллашини айтди.
Шунингдек, Зеленский қуйидагиларни ваъда қилди.
– Донбассда урушни тўхтатишга келишиш;
– вақтинча оккупация қилинган ҳудудларни қайтариш ва Россиядан етказилган зарарни қоплаш;
– парламент депутатлари, судьялар ва президент ўзи дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича референдум ўтказиш;
– иқтисодиётни детенизациясига (оқлаш) эришиш;
– Украинани НАТОга аъзо бўлиш масаласида референдум ўтказиш;
– Украина ҳарбийларининг маошларини “НАТО стандарти” даражасига етказиш;
– йиғилишга келмайдиган депутатларни мандатидан маҳрум қилиш;
– ёшлар учун уй-жой кредит дастурини тиклаш;
– “Украиналикларни иқтисодий паспорти”ни жорий қилиш, унда давлат томонидан табиий бойликларни сотишдан тушган маблағнинг бир қисмини тўплаш.
Порошенкони енгиш
Зеленский сайловларнинг биринчи босқичида рақиблардан ўзиб кетди. Амалдаги президент Петр Порошенко билан иккинчи босқичга ўтди.
Петро Порошенко билан бирга ўтган сайловларнинг иккинчи босқичида эса Украина Марказий Сайлов Комиссиясининг якуний натижаларига кўра Владимир Зеленский жами 73,22% овоз .(13,5 миллион) тўпланини маълум қилди.
3 май куни “Верховна Рада” газетасида “Украина овози” ва Украина Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат етакчиси” газетасида Украина Президенти сифатида Владимир Зеленскийнинг расмий портрети эълон қилинди.
Зеленский – Украина президенти
2019 йил 20 май куни Украина Олий Радасининг IХ чақириғида Владимир Зеленскийнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. У ўз жамоасининг устувор йўналишларини мамлакат шарқида тинчликни таъминлаш ва “Украина Қрим ва Донбасснинг қайтиши” дея эълон қилди. Бундан ташқари у ўзининг кириш нутқида Олий Рада тарқатиб юборилганини эълон қилди ва “ҳукумат аъзоларини келгуси сайловлар ҳақида эмас, балки кейинги авлодлар ҳақида ўйлайдиганлар учун ўз жойларини бўшатишга чақирди.
Шундан сўнг, муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиб, “Халқ хизматчиси” партияси 43,16% овоз тўплади. Бундан ташқари, ушбу партия томонидан қўллаб-қувватланадиган номзодлар битта аъзолардан иборат 130 та туманни ютишди. Бунинг ёрдамида партия парламентда кўпчилик овозини олди ва бир партияли ҳукумат коалициясини тузди.
2019 йил 29 августда Украинанинг IХ чақириғи бўйича Олий Рада Алексей Гончарокнинг Бош вазир лавозимига номзодини маъқуллади ва ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади. Рада, шунингдек, ташқи ишлар вазири Владимир Зеленскийнинг таклифига биноан Вадим Приштайко, мудофаа вазири Андрей Загороднюк, Бош прокурор Руслан Рябошапку, Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Баканов номзодларини ҳам тасдиқдан ўтказди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши
2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан у ҳарбий ҳолат эълон қилди. Зеленский, шунингдек, Россия билан дипломатик алоқаларни зудлик билан тўхтатишга қарор қилиб, мамлакатда умумий сафарбарликка буйруқ берди.
Россия-Украина ўртасидаги уруш бошланганига бугун, 25 январь куни 335 кун бўлди. Бу вақт давомида Украина кўплаб қурбонлар берди.
Биринчи хонимнинг табриги
Владимир Зеленскийни туғилган куни билан, шубҳасиз, унинг рафиқаси Елена Зеленская табриклади. У ўзининг Instagram саҳифасида “Мен ўн этти ёшлигимда танишган ўша йигит. У менинг севгим, менинг энг катта дўстим, у ўзи ўйлагандан ҳам кучли”, дея қўшимча қилган Украина биринчи хоними.
Элена Зеленская ўз постида ноёб оилавий суратни эълон қилди ва кенг кўламли уруш йилида эри қанчалик ўзгарганини айтди. Биринчи хонимнинг тан олишича, Владимир камроқ табассум қила бошлаган бўлса-да, у ҳали ҳам ёшлигида севиб қолган ўша йигит.
“Одамлар мендан тез-тез сўрашади, бу йил қандай ўзгаргансан. Мен эса ҳар доим жавоб бераман: Ўзгариш йўқ!
Худди шундай дейди мен ўн етти ёшда танишган йигит. Лекин аслида нимадир ўзгарди: сиз ҳозир камроқ табассум қиласиз. Масалан, ушбу фотосуратда бўлгани каби ... Мен сизга табассум қилиш учун кўпроқ сабаблар тилайман. Ва бу нима учун кераклигини биласиз, ҳамма билади. Сизда қайсарлик етарли. Асосийси соғлигингиз етарли. Шундай экан, соғ бўлинг, илтимос! Мен сиз билан доим табассум қилишни хоҳлайман. Менга шундай имконият беринг!” дея таъсирли пост қолдирган Зеленская.
LiveБарчаси