Зеленский ҳеч кимга айланишига оз қолди – собиқ бош вазир
Олам
−
01 Апрель
17227Украина қонунчилигида мамлакат Президенти Владимир Зеленскийнинг ваколат муддатини узайтириш кўзда тутилмагани сабабли, у тез орада ҳеч кимга айланади. Бу ҳақда собиқ амалдор Николай Азаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Украинада президентлик сайловлари 2024 йил 31 мартда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик туфайли бекор қилинган. Зеленскийнинг ўзи эса ҳозир “сайловларнинг вақти эмас”лигини айтиб, бу масалага нуқта қўйганди.
“Агар Украина демократик давлат бўлганида, бугун президентлик сайловлари бўларди. Аммо Зеленский давридаги Украина бундай бўлишни тўхтатди. Украина Конституцияси ваколат муддатини узайтиришни назарда тутмайди, шунчаки назарда тутилмаган! Конституцияда бу кўзда тутилмагани боис, Зеленский тез орада ҳеч кимга айланади”, деган Азаров.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳам Зеленский ўз ваколатлари тугаб бораётганидан асабийлашаётганига ишора қилганди:
"Асабийлашиши турган гап. Олдинда сайловлар бор. Ёки адашдимми?" деганди бу ҳақда гапира туриб Захарова.
Жума куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владимир Зеленскийни Украина Президенти сифатида тан олиш масаласи 21 майгача долзарблигини йўқотиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
Унга кўра, Украинадаги сайловлар ҳарбий ҳаракатлар туфайли эмас, балки Зеленский сайловда ютқазишдан қўрққани учун бекор қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь