Зеленский ҳарбий қўмондонни ишдан бўшатди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 26 февраль куни мамлакат шарқида рус қўшинларига қарши кураш олиб бораётган юқори мартабали ҳарбий қўмондонни ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Зеленский фармонида Эдуард Москалёвни Донбасс ҳудудидаги жангларда қатнашаётган Украина қўшма кучларининг қўмондони лавозимидан озод этилганини эълон қилинган. Аммо бунинг учун ҳеч қандай сабаб келтирилмаган.

Айтиш жоизки, Эдуард Москалёв бу лавозимга 2022 йилнинг мартида, Россия Украинага бостириб кирганидан кўп ўтмай тайинланган эди. Сўнгги ҳафталарда эса Зеленский у қўмондонлик қилаётган шарқий фронтдаги ҳарбий вазиятни оғриқли деб таърифлаганди.

Украина ва Ғарб расмийларининг айтишича, Москва тарафдорлари ўз саъй-ҳаракатларини Бахмут шаҳрига қаратган. Украина қуролли кучлари бош штабининг Facebook’даги саҳифасида ҳам рус қўшинлари Бахмут ҳудудида кеча, 26 февраль куни бир нечта муваффақиятсиз ҳужум уюштиргани маълум қилинган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг