Ўзбекистонликлар Камеруннинг сувсиз ҳудудида булоқ очдилар

Олам 10681
image

Чикагодаги Ўзбекистон-Америка уюшмаси Африканинг Камерун давлатида навбатдаги ичимлик сувини чиқазишдек хайрли ишни амалга оширдилар.

Уюшма бир неча йилларлан буён қурғоқчилик мавжуд ҳудудларда ичимлик сувини топиш ва уни ер қаъридан чиқаришга бош-қош бўлиб келади. Камерундаги сув қудуғи уюшманинг учинчи саховати саналади. У "Булоқ-3" деб номланган.

Уюшма фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш учун маблағ тўплаш бўйича марафонни ишга туширдилар. Лойиҳа орқали Африка минтақасида сув чиқариш иншоотини ўрнатиш белгиланган эди. 2018 йилнинг август ойига келиб, хайриячилар 4500 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлганлар.

Бурғуланган қудуқ Камерундаги Бардап аҳоли пунктига ўрнатилган. Бу уюшма кўмагида Африка мамлакатларида ўрнатилган учинчи қудуқдир. Хусусан, ўтган йил май ойида чуқурлиги 4,5 минг метр бўлган артезиан қудуғи Чад Республикасининг Васси қишлоғида пайдо бўлганди. У ерда 1700 киши истиқомат қилади.

БМТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 750 миллион киши тоза ичимлик сувига муҳтож, уларнинг 37 фоизи Африкада яшайди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×