Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё чемпионати саралаши учрашувларида ишлайди

Спорт 2449
image

Жорий йилнинг 22-26 март кунлари бутун Осиё бўйлаб U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлврни бошқариб бориш учун бир қатор Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф олишди.

Жумладан, Азиз Асимов ва Руслан Серазетдинов Саудия Арабистонида бўладиган саралашда иштирок этишса, Тимур Гайнуллин Мьянмадаги саралаш ўйинларини бошқариб боради. Шерзод Қосимов ва Алишер Усмонов Вьетнамга йўл олишади. Валентин Коваленко эса Баҳрайнда бўладиган саралаш баҳсларига таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган баҳсларда иштирок этади. Саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтади. Олимпия терма жамоасига Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари рақиблик қилишади. Ўйинларнинг барчаси “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3
t
×