Ўзбекистонда электротракторлар ишлаб чиқарилади
Жамият
−
14 Февраль 2019
6294“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида таркибидаги корхоналарда замонавий электротракторлар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақда “Ўзагротехсаноатхолдинг”да Австрия давлатининг дунёга машҳур “AVL” компанияси билан бўлиб ўтган ушрашувда сўз борган, деб ёзмоқда ЎзА.
Соҳа мутасаддилари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган 100 от кучига эга бўлган тракторларни тўлиқ электрлаштириш бўйича музокаралар ўтказди. Унга кўра, 2019 йил якунигача “AVL” компанияси янги электротракторларнинг консептуал лойиҳаларини тайёрлайди. Илк намуналар эса акциядорлик жамият таркибидаги корхоналарда 2021 йилда ишлаб чиқарилади.
“Бу каби замонавий трактор моделлари 180 киловаттли электродвигателларга эга бўлади. Техникалар ҳаракатланганда деярли шовқин чиқармайди. Шу билан бирга уларни таъмирлаш осонлашади. Шунингдек, бу каби электротракторлардан фойдаланиш ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмлари учун катта маблағ сарфлашнинг олдини олади”, дейди “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли табиатга чиқаётган заҳарли газларнинг камайишига эришилади.
LiveБарчаси