“Ўзбекистон қурилиш ҳафталиги” юбилей кўргазмаси очилди

Жамият

image

Бугун, 27 февраль куни “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Iteca Exhibitions Халқаро кўргазмалар компаниясининг “Ўзбекистон қурилиш ҳафталиги” номли “Қурилиш – UzBuild” ва “Иситиш. Ҳавони тозалаш. Сув таъминоти - Aquatherm Tashkent” Халқаро кўргазмалари очилди.  Кўргазмага ташриф буюрувчилар 16000 кв метр майдонда 26 мамлакатнинг 350 нафар экспонентлари таклифлари билан танишишлари мумкин.   

Мамлакатнинг бош қурилиш кўргазмаси– UzBuild, жорий йилда ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда. Биринчи маротаба кўргазма 2000 йилда “Ўзбекистон 21-аср бўсағасида” кўргазма лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган эди.

Бу йил юбилей UzBuildнинг иштирокчи компаниялари 22 мамлакатнинг 251 экспонентидан иборат, шу жумладан, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Германия, Греция, Дания, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Хитой, Қирғизистон,БАА, Польша, Португалия, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Швейцария. 


Кўргазма “Қурилиш ва пардозлаш материаллари” “Интерьер ва дизайн”, “Деразалар, Эшиклар, Фасадлар”, “Асбоблар ва маҳкамлаш буюмлари”, “Керамика ва пардозлаш тошлари” “Кўчмас мулк”, “Уй қурилиш”, “Ёритгичларнинг архитектура ва безакли дизайни”, “Электрика”,  “Ландшафт ва кўкаламзорлаштириш” йўналишларида такшил этилган.

Қайд этиш жоизки, қурилиш ускуналари ва материалларининг турли хилини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг биринчи маротаба иштирок этиши Ўзбекистонда қурилиш саноатининг жуда ҳам кенг суратда фаоллашувидан далолат бермоқда: Aluminium Systems, Bektimir Metall Konstrsiyalari, Binokor Temir-Beton Servis, Dal Heavy Indsutries, Dream City, Golden House, Imzo, Akfa, Jizzakh Stone Quality, Mironkul Stroy Servis, National Stone, Neolit, Penodekor Servis ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, UzBuild мамлакатдаги ягона қурилиш кўргазмаси ҳисобланади, унинг кўлами, самараси ва мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири аудитни ўтказган экспертлар томонидан тан олинди ва тадбир “UFI Approved Event” белгиси билан тақдирланди. Ушбу мақомни сақлаб қолиш учун  UzBuild яна бир бор UFI'нинг халқаро қоидалар бўйича аудитидан ўтади, унинг натижалари юқори амалий обрўга эга бўлган халқаро кўргазмалар маълумотномасида нашр этилади. 

“Ўзэкспомарказ”да ўтаётган кўргазма 1 мартга қадар давом этади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

UzBuild Ўзбекистон қурилиш ҳафталиги

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар