Ўзбекистон учун кутилган яна бир баҳо қўлга киритилди

Жамият

image

Moody's Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистонга биринчи марта "B1" рейтинг даражасини берди. Рейтинг ўзгариши прогнози – “барқарор”, дейилади агентлик тарқатган хабарда.

Аввалроқ, Fitch ва Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистонга барқарор прогнозли «BB-» рейтинг даражасини бергани ҳақида хабар қилинган эди.

Хўш, халқаро кредит рейтинг нима ва у Ўзбекистонга нима беради?

Халқаро кредит рейтинг, содда қилиб айтганда, бу қарз олувчининг тўлов қобилиятини аниқловчи халқаро мезондир. Асосан “катта учлик” – Moody’s, Standard & Poors (S&P) ва Fitch компаниялари томонидан чуқур таҳлил натижасида тақдим этиладиган халқаро рейтинглар жаҳон молия бозорларида кенг тан олинган баҳо саналади. Ҳар бир инвестор ўз сармоясини маълум молиявий инструмент ёки лойиҳага тикишдан олдин, энг аввало қарз олувчининг тўлов қобилиятини текширади, кейин зарур қарорларни қабул қилади.

Халқаро кредит рейтингларнинг яна бир муҳим жиҳати – молия бозорида қарз инструментлари нархини белгилашдаги ролидир. Масалан, Moody’s/S&P/Fitch бўйича Aaa/AAA/AAA рейтингга эга бўлган Швеция, Ba1/BBB-/BBB-рейтингга эга бўлган Россия Федерациясидан 5 йил учун 1,5% пастроқ нархда қарз олиш имкониятига эга.

Эътиборли яна бир жиҳати – рейтинг ҳар доим янгиланиб турадиган баҳо. Шунинг учун рейтинг олган мамлакатлар доимий равишда халқаро рейтинг агентликлари кузатувида бўлиб, ҳар бир муҳим ўзгариш мамлакатнинг тўлов қобилиятини ўсиши ёки пасайиши нуқтаи назаридан таҳлил этилади. Натижада суверен рейтинг юқорилаши ёки пастлаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Moody’s Fitch

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг