Ўзбекистон икки муҳим халқаро шартномага қўшилди
Жамият
−
19 Февраль 2019
2962Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг икки халқаро шартномага қўшилишига оид ҳужжатларни имзолади.
Булардан бири “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги ҳужжат бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрь куни қабул қилинган. Олий Мажлис Сенати томонидан 2018 йил 13 декабрь куни маъқулланган.
Ҳужжатда Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) қўшилиши қайд этилган.
Иккинчиси эса “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги ҳажжат бўлиб, у ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йилнинг 30 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2018 йилнинг 13 декабрь куни маъқулланган.
Ҳажжатда Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) қўшилиши қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь