Ўзбекистон газ ва енгил автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтирди
Жамият
−
18 Февраль 2019
6577Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь ойида бензин ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,8 фоизга қисқарди. 2018 йилнинг январь ойида мамлакатда 105 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 71,6 минг тоннани ташкил қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу йилнинг январь ойида Ўзбекистон 5,24 млрд куб метр табиий қазиб чиқарган, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп.
Бундан ташқари, январь ойида енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳам ўтган йилга нисбатан 38,8 фоизга кўпайиб, 17466 донани (2018 йил январда 12 585 дона) ташкил қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь ойида республика корхоналари томонидан 22,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 106,9 фоизни ташкил этди.
Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 5,3 фоизга, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат - 7,5 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 4,2 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш – 13,5 фоизга ўсиши ҳисобланади.
LiveБарчаси