Қўчқоров Ўзбекистон валюта захирасида кузатиладиган ўзгаришларни маълум қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ўзининг валюта захиралари таркибида олтиннинг улушини қисқартиради ва АҚШнинг ғазначилик облигацияларини харид қилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров “Reuters”га маълум қилди.

“Жорий йилдан бошлаб, Марказий банк ўз резервларини диверсификация қилишни бошлайди ва маълум миқдорда АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади”, деди у.

“Захираларимизнинг тахминан ярми олтин, негаки биз олтин ишлаб чиқарувчимиз”, деган Марказий банк раиси ўринбосари Темур Ишметов.

Ишметов босқичма-босқич валюта захирасидаги олтин улуши камайтирилиб, унга АҚШ облигациялари қўшилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон халқаро капитал бозорида дебют қилиб, 1 млрд долларга тенг еврооблигацияларини жойлаштирди. Икки траншдаги облигацияларнинг кўп қисмини Буюк Британия инвесторлари сотиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация Жамшид Қўчқоров

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг