Зайнилобиддин Низомиддиновдан Зелимхон Ҳайдаровгача. Президентнинг янги сайтидан Администрация аъзолари ҳақидаги маълумотлар ўрин олди

Жамият

image

Кеча, 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайти янгиланган дизайнда иш бошлади. Сайтнинг янги кўринишидан мамлакат тарихида илк бор Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати раҳбарлари, маслаҳатчилар, департамент раҳбарлари ҳақида маълумотлар ва уларнинг суратлари ўрин олган. 

Сайт Uzinfocom томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у аввалгисига қараганда анча қулай, замонавий ва контент жиҳатидан бой. Шунингдек, сайтнинг ўзидан Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат йўллаш имкони мавжуд. Бош саҳифада бунга алоҳида урғу берилган. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов давридан қолган анъанага кўра, мамлакатда давлат раҳбари маъмурияти аъзолари шахси ва улар ҳақидаги маълумотлар, жумладан уларнинг суратлари сир тутиб келинган. Ўзбекистон Президентининг аввалги сайтида бу маълумотлар мавжуд эмасди. Янги сайтда эса барча маълумотлар, ҳатто Ижро этувчи аппарати раҳбарлари, маслаҳатчилар, департамент раҳбарларининг суратлари ҳам жойлаштирилган. 

Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Магрупов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Алишербек Пайгамов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари в.в.б. Дилноза Зиёмуҳамедова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятов, Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Руста Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари Бекзод Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг суратлари ва улар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими бўш экани кўрсатилган. 

Қолаверса, сайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосарлари Галина Саидова, Обид Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосарлари Умар Исмоилов, Адҳам Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Тошхўжев, Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов, Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Жўрабоев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосарлари Улуғбек Ханаев, Мансурбек Оллоёров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари – Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосарлари Баҳодир Тошматов, Бобур Усмонов, Бобур Шоёқубов ҳақида ҳам маълумотлар бор. 

Сайт бош саҳифаси беш саҳифадан иборат баннер билан бошланади. Унда сайтга жойлаштирилган сўнгги маълумотларни кўриш мумкин. 

Сўнгги янгиликлар бўлимидан кейин эса Ўзбекистон Президентининг Telegram, Instagram, Facebook, Twitter ва YouTube’даги саҳифаларига ҳавола берилган. 

Янги сайтнинг медиа имкониятлари эскисидан анча фарқ қилади. Хусусан, унда энди видеорепортажларни ҳам кўриш мумкин. Сайтнинг бош саҳифасидан Президент Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеорепортажлар ўрин олган. 

Шунингдек, Президент сайтида замонавий медиа имкониятларидан кенг фойдаланилган. Бунда инфографикаларга алоҳида ўрин берилган. Президент фармон ва қарорлари ижроси, нутқларда илгари сурилган таклифлар бўйича содда, тушунарли инфографикалар тайёрланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси

Баҳолаганлар

778

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар