Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилди

Жамият

−

image

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Маълумот учун, Зайнилобиддин Низомиддинов 2018-2022 йилларда Президент Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган. У 2022 йилда саломатлиги туфайли лавозимидан озод этилган.

Шундан сўнг, у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2025 йилнинг апрель ойида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг