Зайниддин Низомхўжаев Сенат раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жамият 2984
image

Бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 5 февралдаги “Зайниддин Низомхўжаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан Зайниддин Махаматович Низомхўжаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида ҳам тегишли қарор қабул қилинганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқланган Феруза Фарходовна Эшматова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3
t
×