Зарафшонда “Matiz” ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборди

Crime

image

Кеча, 4 ноябрь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида “Matiz” ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Зарафшон шаҳри, “Юлдуз” кўчасида ҳайдовчи Х.Б. “Matiz” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ушбу шахс 2014 йилда туғилган М.М. экани аниқланган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда М.M.гa Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган. Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

170

Rating

3

Rate this article

Share with your friends