Зарафшон шаҳри “сариқ”дан “қизил”га ўтказилди
Жамият
−
11 Май 2020
10221Бугунгача “сариқ” тоифада бўлиб келаётган Зарафшон шаҳри “қизил” тоифага ўтказилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарорида айтилган.
Республика махсус комиссияси жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида корнавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ:
Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифасига ўзгартириш киритмаган ҳолда “сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳрини “қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Унга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, “қизил” тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.
LiveБарчаси