Зарафшон дарёсининг “Навоийазот” яқинидаги ҳудудида оммавий заҳарланиш юз берди
Жамият
−
09 Октябрь 2021
8826Навоий вилоятидан ўтган Зарафшон дарёсида балиқлар заҳарланиш туфайли оммавий нобуд бўлди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисми сувининг рангги бироз ўзгарган, балиқлар нобуд бўлган. Ҳолат Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида бошқарманинг Аналитик лаборатория масъул ходимлари, Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария лабораторияси ва “Навоийазот” АЖнинг Санитар лабароторияси мутахассислари ҳамкорлигида дарёнинг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинган. Натижада “Навоийазот” АЖга қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда оммавий заҳарланиш юзага келгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда. Унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь