“Заправкалар”да 9 млн литрдан зиёд бензиннинг сифатсизлиги аниқланди

Жамият

image

АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган. Натижада, жами 179 млн 39 минг литр нефть маҳсулотларидан 9 млн 150 минг литри сифатсизлиги маълум бўлган.

Унга кўра, сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 4 минг тоннадан ортиқ  талабга жавоб бермайдиган бензин сотилаётгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон АЁҚШ сифатсиз бензин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг