“Заправка”даги жанжалда вафот этгани айтилган йигит видеомурожаат билан чиқди (видео)

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги метан газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчилар навбат талашиб, катта жанжал содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этилишича, ҳолат 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан "заправка"да юз берган. Айни пайтда муштлашув оқибатида вафот этган фуқаролар йўқлиги ҳам маълум қилинганди. Бироқ айрим ижтимоий тармоқларда ушбу жанжалда бошига тепки еган йигит вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Вилоят ИИББ мазкур хабар ёлғон эканини таъкидлаб, видео эълон қилди. Видеомурожаатда жабрланган фуқаро ҳозирда аҳволи яхши эканини айтиб, асосланмаган хабарлар тарқатмасликни сўраган. 

“Заправка”даги ҳолатда кўрсатилган видеодаги бола менман. Мени ўлди, деб тарқатиб юборишибди. Лекин ҳамма жойим соғ. Ҳаммаси яхши. Унақа видео тарқатмаслигингизни илтимос қиламан”, деган йигит.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал метан видеомурожаат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг