Зангиотада боғча мудираси 1 млрдга яқин маблағни ўзлаштириб юборди

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят мактабгача таълим ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Зангиота туманининг ўзида боғча мудираси 1 миллард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди.

Хабарга кўра, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли Мактабгача таълим муассасаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Шунингдек, Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинган.

Қайд этилишича, таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг