Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор даволанмоқда?

Жамият

image

Тошкент вилоятидаги Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида бугунги кунда 700 нафардан ортиқ бемор даволанмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов маълум қилди.

"Шифохона 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тестда тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанмоқда. Сўнгги 10 кун ичида муассасага ўрта ҳисобда ҳар куни 85 нафар бемор қабул қилиниб, кунига  уларнинг ўртача 63 нафари соғаймоқда", дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.

Таъкидланишича, айни пайтда шифохонага мурожаат қилаётганларни турли ёш тоифасидаги инсонлар ташкил этмоқда. Қолаверса, муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланмаган.

"Шу кунгача шифохонада даволанган беморлар орасида вакцина олган 531 нафар беморнинг 509 нафарида (96 фоиз) касаллик енгил ва ўрта оғир даражада кечган. Қолган 22 нафарида касаллик нисбатан оғир ўтган. Бунга эса уларнинг аксарияти катта ёшли экани, шу билан бирга, юрак етишмовчилиги, гипертония, қандли диабет каби ёндош касалликлари борлиги сабабдир", дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова.

Қайд этилишича, эмлангандан сўнг шаклланган иммунитет касалликни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ. Сабаби эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг