Замон муамммоси. Соч экилиши муаммо туғдирмайдими?

Саломатлик

image

Ҳозирда соч экиш — энг талабгир ва қиммат хизмат тури ҳисобланади. Авваллари соч тўкилиши, асосан, қирқ ёшдан кейин кузатилган бўлса, бугунги кунда бу ҳодиса ёш танламай қўйди. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий текшириш маркази дерматовенеролог-трихологи Ҳожиакбар Нурматов билан бўлиб ўтган суҳбатда соч экиш амалиётига оид тавсиялар ҳақида танишамиз. 

“Юртимизга илк бор соч ўтказиш операцияси 2014 йилда амалга оширилган. Бизда соч ўтказиш соҳасида энг кучли мутахассислар бор. Бу шифокорлар Грузиянинг Тбилиси шаҳридаги “Соч мактаби”да таълим олиб қайтган. Соч экиш амалиёти энди ривожланиб, куртак очаётган вақтда айримлар амалиётга салбий муносабатда бўлган, айримлар эса ишонмаган. Ҳозирда мижозларнинг сони аста-секин ортиб,  яхши натижаларга эришилгач,  ушбу муолажага бўлган муносабат ўзгарди. Соч экиш жараёни икки хил бўлади: жарроҳлик ва FUE усули. Жарроҳлик усулида  соч тери билан кесиб олиниб, графтлар битта-битта соч илдизларига ажратилади ва алоҳида жойлаштирилади. Соч олинган жой тикилади.  Натижада чандиқ излари қолади. Бу сочлар 5-10 йилгача туради. 

Йиллар ўтгандан кейин бу соҳа ҳам ривожланиб соч экишнинг FUE усули қўлланила бошланди. FUE — бу чоксиз трансплантантларни олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули. 1-4 тукдан иборат соч фолликуллари беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан  олинади. Жарроҳлик оғриқсиз ўтади”.

Мутахассис фикрича, FUE усулининг ўзи уч  босқичдан иборат. Биринчи босқичда махсус микрожарроҳлик асбоби билан соч фолликулларини қазиб олиш, чиқариш ва ишлов бериш жараёни амалга оширилади. Иккинчи босқичда соч кўчирилаётган соҳа махсус асбоб билан тешилади. Учинчи босқичда яратилган каналларга трансплантантлар доналаб киритилади.

“Соч экиш амалиётини ўтказган бемор бошланғич 7-10 кун давомида жисмоний ва асабий зўриқишдан тийилиши керак. Спорт залларига чиқиш таъқиқланади. Ортиқча кимёвий моддалар қўшилмаган болалар шампунида ювиш тавсия этилади. Орадан бир ой ўтгач, истаган шампундан фойдаланса бўлади”, дейди мутахассис.

Шифокор айтишича, мурожаат қилган мижозларнинг донорлик қисмида ҳам соч сийрак бўлса, соқол ва кўкрак қафаси соҳасидан тук олиб ўтказилади. Беморнинг энг яқин инсонлари ҳам донор бўлолмайди. Чунки соч бошқанинг организмида ривожлана олмайди. Айни пайтда Италиядан “Biofibre”  деб номланган соч экиш аппарати олиб келинган. У аёлларнинг  соч билан боғлиқ муаммоларини ечади. 

“Biofibre” воситанинг яхши томони шундаки, сунъий сочларни ҳам муваффақиятли экади. Бу сочлар тўкилиб кетмайди ва унга исталган ишловни берса бўлади”, деди мутахассис шифокор фикри давомида.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг