Залмай Ҳалилзод ва Адам Бойлер Ўзбекистонга келяпти

Жамият 4962
image

Жорий йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. 

Бўлажак учрашувлар давомида Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалалари, DFC маблағларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинади.  

АҚШ делегацияси 30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 2.9
t
×