Захира маҳсулотлар учун ажратилган миллиардларни талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларига жиноят иши очилди

3-саҳифа 5776
image

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағининг 2,5 млрд сўмини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.” МЧЖ мансабдор шахслари банк ажратган кредит ҳисобига харид қилинган 1 000 тонна картошка ва 380 тонна пиёз маҳсулотларини сотувидан тушган маблағни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан жами 2,5 млрд сўмни ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланди. 

Улар ушбу маҳсулотларни гўёки яроқсиз ҳолга келиб қолганлигини важ қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
t
×