“Загранпаспорт”ни энди ДХМларда ҳам олиш мумкин
Жамият
−
05 Январь 2022
78932022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали ҳам амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ("Загранпаспорт") бериш учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (270 минг сўм)ни ташкил этади.
Маълумот учун, ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 бараварига тенг эди.
Хабарга кўра, айни вақтда барча ДХМларда ҳам бундай имконият йўқ. Фақат қуйидаги рўйхатда келтирилган давлат хизматлари марказларидан хорижга чиқиш учун мўлжалланган биометрик паспорт олиш мумкин:
• Тошкент шаҳридаги Миробод, Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Чилонзор туманлари Давлат хизматлари марказларида, 6 январдан эса, Яккасарой, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек туманлари Давлат хизматлари марказларида;
• Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Андижон вилоятида эса Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Фарғона вилоятида Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Хоразм вилоятида Урганч шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Жиззах вилоятида Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Қашқадарё вилоятида Қарши шаҳар ва Шаҳрисабз шаҳар Давлат хизматлари марказларида;
• Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳар ва Денов тумани Давлат хизматлари марказларида;
• Бухоро вилоятида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Тошкент вилоятида Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида;
• Навоий вилоятида Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган.
Матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча ДХМларда бўлиши режалаштирилган.
LiveБарчаси