Юздан ортиқ афғон талабаси Ўзбекистондаги ўқишига қайтди

Жамият

image

Термиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 100 дан ортиқ афғонистонлик талаба Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда “Спутник” Афғонистон учун мутахассислар тайёрлайдиган Термиз таълим ўқув маркази директори Ойбек Рўзиевга асосланиб, хабар берди.

“Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишни давом эттириш учун келган. Кайфиятлари аъло. Таътилдан кейин ўқишга киришади”, деган у.

Термизда афғонлар икки мутахассислик – ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси ҳамда темир йўл қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича таҳсил олади. Уларнинг ўқишлари учун тўлов паритет асосда тўланади.

Жорий ўқув йилида Афғонистондаги сиёсий вазият кескинлашгани сабабли биринчи курсга қабул амалга оширилмади. Бироқ қўшни давлат расмийлари билан аллақачон келишувга эришилган ва 2022 йил февраль ойида яна 100 нафарга яқин афғонистонлик Термизга махсус курсларга келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг