“Ювентус” Роналдуга ўринбосар топди

Спорт 1185
image

Франциялик ҳужумчи Антони Марсьял Туманли Альбиондан Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Сабаби, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчисига Туриннинг “Ювентус” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Calcio Mercato” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “кекса синьора” ўтган ёзда МЮга ўтган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида, “Фиорентина”нинг сербиялик футболчиси Душан Влаховични қўлга киритишга ҳаракат қилади. Агар, ушбу келишув амалга ошмаса, захира варианти сифатида “қизил иблислар” ҳужумчиси Антонини сотиб олади.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Англия чемпионатининг жорий мавсумида 25 ёшли француз футболчиси бешта учрашувда қатнашиб, битта гол урган.

Марсьялнинг манкунианликлар билан тузилган шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади. Transfermarkt Антонининг нархини 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.1
t
×