“Ювентус” МЮ ярим ҳимоячисига шартнома таклиф қилди

Спорт

image

"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Ювентус" аллақачон франциялик футболчига меҳнат шартномасини таклиф қилган. "Бьянконерилар" Погбага ҳар мавсум учун 10 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Томонлар ҳозирча ҳамкорликни узайтириш борасида келиша олмаган.

Жорий мавсумда 28 ёшли ярим ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед" билан АПЛнинг 14 та ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Полни 55 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made