“Ювентус” клуби президентсиз қолди
Спорт
−
29 Ноябрь 2022
3025Кеча, 28 ноябрь куни Туриннинг “Ювентус” клуби президенти Андреа Анелли ва вице-президент Павел Недвед истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.
Анелли “Ювентус” президенти лавозимида 2010 йилдан бери ишлаб келаётганди. Недвед 2015 йил клуб вице-президенти этиб тайинланган эди.
Директорлар кенгаши тез орада клубнинг янги раҳбарлари номини маълум қилади.
Маълумот ўрнида, Италия чемпионатининг жорий мавсумида “Ювентус” 15 турда 31 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь