“Ювентус” Дибалага “Челси”дан ўринбосар олмоқчи

Спорт

image

"Ювентус"нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала мавсум якунлангач, жамоадан кетади. “Зебралар” раҳбарияти Дибала ўрнига "Челси" ҳужумчиси Кристиан Пулишични трансфер қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Тuttosport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Америкалик футболчи “Челси” сафида мунтазам асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Албатта, бу ҳолат Пулишични хурсанд қилмайди. Қолаверса, “аристократлар” ушбу мавсумда бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабаб Кристиан жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Қайд этилишича, “Ювентус” жамоага таклиф қилмоқчи бўлган футболчилар орасида “Сассуоло” ҳужумчиси Жакомо Распадори ҳам бор. Бироқ барибир Кристиан Пулишич “Юве” раҳбариятининг асосий мақсади бўлиб қолади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Пулишич “Челси” сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. “Тransfermarkt” портали америкалик иқтидор эгасини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг