“Ювентус” Де Лигт билан шартномасини узайтирди

Спорт 1235
image

Италиянинг “Ювентус” клуби нидерландиялик ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда “Sky Sport Italia” хабар берди. 

Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома бўйича ўзаро келишиб олдилар. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган эди.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик футболчи 2019 йилда “Аякс”дан 85,5 миллион евро эвазига “Ювентус” сафига ўтганди. Футболчи туринликлар сафида барча мусобақаларда 116 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилган.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 3.5
t
×