“Ювентус” А Сериянинг энг яхши ҳимоячисини сотиб юборди

Спорт

image

Бергамонинг “Аталанта” клуби трансфер ҳуқуқи “Ювентус”га тегишли бўлган Кристиан Ромерони расман сотиб олди. 2 йил олдин Ромеро ижара асосида “Аталанта”га кўчиб ўтган эди, шу вақт оралиғидаги ишончли ўйинлари сабаб клуб раҳбарияти уни расман сотиб олишга қарор қилди.

Ромеро поёнига етган мавсумда А Сериянинг жами 31 та баҳсида майдонга тушиб, икки гол ҳамда учта голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди. Йил якунларига кўра, у А Сериянинг мавсумдаги энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Аргентиналик футболчининг трансферидан туринликлар 16 миллион евро ишлаб олди, агар натижалар қониқарли бўлса, қўшимча икки миллион бонус ҳам қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” бу мавсумни А Серия турнирини учинчи ўринда якунлади ва улар кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг