Юрий Пшеничников вафот этди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби собиқ дарвозабони Юрий Павлович Пшеничников 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.

Юрий Пшеничников 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида “Пахтакор” сафида 203 учрашувда майдонга тушган. Жами 250га яқин беллашувларда “Пахтакор” шаънини ҳимоя қилган.

“Клубимиз ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

“Пахтакор” футбол клуби Юрий Пшеничниковнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Унинг исми клубимиз тарихидан ўчмас ном олган ва доимо ёдимизда бўлади”, дейилади хабарда.

Пшеничников Москванинг ЦСКА клуби билан СССР чемпиони (1970), “Пахтакор” билан СССР биринчи лигаси (1972) ғолиблигини қўлга киритган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юрий Пшеничников

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар