Юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқида ер участкаларини хусусийлаштириш бошланди
Бизнес
−
07 Июль 2022
18903Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни бошланганлигини эълон қилади.
Ушбу жараён, Давактив агентлигининг "Yerxususiylashtirish" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.
Ариза берувчи ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.
Давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи агар юридик шахс бўлса, тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини аризага илова қилиши лозим.
Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси