Юридик университет йилига қанча пул топади?

Жамият

image

Мамлакатда жамоатчилик олий таълим муассасалари ўзининг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни очиқ юритиши кераклигини айтиб келмоқда. Шундай вазиятда Тошкент давлат юридик университети Ўзбекистонда илк бор ўзининг йиллик молиявий аҳволини эълон қилган таълим даргоҳи бўлди. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги Aхборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2019-2020 ўқув йилида университет даромадлари жами 79 млн 323,7 минг сўмни ташкил қилган. Университетнинг йиллик харжатлари эса 72 млн 502,2 минг сўмни, соф фойда 6 млн 821,5 минг сўмни ташкил этган. Университет даромадларининг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб 67 млн 729,2 минг сўмни ёки жами даромадларнинг 85,4 фоизини ташкил қилди. Шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт шаклидан 36 млн 608,6 минг сўм келиб тушган.

Энг катта харажатлар иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва нафақалар ҳамда иш ҳақидан ажратма (ягона ижтимоий тўлов)га жами 42 086,1 млн сўм сарфланган бўлиб, умумий харажатнинг 58,0 фоизини ташкил этди. Қайд этилишича, ҳисобот даврида ходимларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдори 6 млн 333,0 минг сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга, талабалар учун стипендия тўловларига 10 млн 816,5 минг сўм ёки умумий харажатнинг 14,9 фоизи, коммунал харажатлар ҳамда сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш учун ишлатилган.

Шунингдек ижара учун 3 млн 569,9 минг. сўм ёки умумий харажатнинг 4,9 фоизи,  товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 млн 375,7 минг сўм ёки умумий харажатнинг 8,9 фоизи, хизмат сафарлари учун 7 млн 14,2 минг сўм ёки умумий харажатнинг 1,0 фоизи ва бошқа харажатларга 8 млн 939,8 минг сўм ёки умумий харажатнинг 12,3 фоизи сарфланди.

Маълумот учун, университет ўзини-ўзи молиялштиришга ўтган олий таълим муассасалари рўйҳатига киритилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг