Юридик университетга кириш имтиҳони фанлари ўзгаради

Жамият 14216
image

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топширилади. Ушбу таклиф университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Қайд этилишича, мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:

● мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
● мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
● ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
● ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.

Маълумот урнида, бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширган. Булар:

•  1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;

•  2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1103
Рейтинг: 3
t
×